Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Яна айтади:


أَمَّنْ يُجِيبُ الْمُضطَرَّ إِذَا دَعَاهُ ۩
– „Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган зот кимдир?“     [27:62]


Қуръон Оллоҳнинг қудратини, унинг илмини ва иродасини исботлашда фитрат ва ақлга асосланди. Бу манҳаж фитратга мувофиқ бўлиб, ҳар бир инсоннинг қалб тўрида унга қулоқ солиш ва ижобат этишга ундайди. Ҳатто Оллоҳни инкор этувчи мулҳид ҳам унга эътибор беради. Бу хос одамлару-оммага, омию-олимга мувофиқ келадиган манҳаждир.


Бундан ташқари, Қуръонда умумий ва баҳс қилувчига муташобеҳ (ноаниқ) оятлар тафсилотсиз келган. Баъзи нарсаларни сифатлашда ёки бирон воқеликни баён этишда баҳслашмасликни, чуқурлаштирмасликни тақозо қилиб келган. Уни ўқиган одам унинг мақсадини фақат лафзлари имкон берган миқдорча тушунади. Шунинг учун бу оятларга худди ҳар қандай воқенинг сифатида ёки ҳар қандай ҳақиқатни баён қилишдаги ҳолат каби сабаб тўқимай, далил изламай таслим бўлиш зарур эди. Масалан, бир оят инсон феълининг бир тарафини сифатлайди ва унинг бу феълга мажбурлигини уқдиради. Бошқа бир оят эса унинг бошқа бир тарафини сифатлаб, у ихтиёрли эканлигини билдиради. Оллоҳ Таоло айтади:


يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلاَ يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ ۩
– „Оллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди“. [2:185]
Яна айтади:


وَمَا اللَّهُ يُرِيدُ ظُلْمًا لِلْعِبَادِ ۩
– „Ҳолбуки, Оллоҳ Ўз бандаларига зулм қилишни истамас“.                    [40:31]
Лекин бошқа оятда бундай деяётганини топасиз:


فَمَنْ يُرِدِ اللَّهُ أَنْ يَهدِيَهُ يَشْرَحْ صَدْرَهُ لِلإِسْلاَمِ وَمَنْ يُرِدْ أَنْ يُضِلَّهُ يَجْعَلْ صَدْرَهُ ضَيِّقًا حَرَجًا
– „Оллоҳ кимни ҳидоят қилишни истаса, унинг кўнглини Ислом учун кенг қилиб қўяр. Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва танг қилиб қўяр“. [6:125]


Бир оят Оллоҳнинг юзи ва қўли борлигини исботлаб келади ва уни осмоннинг ва ернинг нури эканлигини баён қилиб, унинг осмонда эканини айтади:


أَأَمِنتُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ أَنْ يَخْسِفَ بِكُمُ الأَرْضَ
– „Ё сизлар (кофирлигингизда оёқ тираб тураверсангизлар) осмондаги зот сизларни ер юттириб юборишидан, бас, баногоҳ (ер) титроққа тушиб, сизларни босиб қолишидан хотиржаммисизлар (қўрқмайсизларми)?!“         [67:16]


وَجَاءَ رَبُّكَ وَالْمَلَكُ صَفًّا صَفًّا
– „Парвардигорингиз(нинг ҳукми) ва фаришталар саф-саф бўлиб келганда“,   [89:22]

 

30-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260